Оценить:
 Рейтинг: 4.6

Мавлоно Завқий

Год написания книги
2017
1 2 3 4 5 ... 10 >>
На страницу:
1 из 10
Настройки чтения
Размер шрифта
Высота строк
Поля
Мавлоно Зав?ий
Хамидулла Абдуллаев

Иброхимжон Сулаймонов

Х. Абдуллаевнинг Мавлоно Зав?ий асари нихоятда ?имматли тарихий во?еаларни yзига акс эттириш билан биргаликда ?ал?имизнинг оташин шоири Убайдулла Зав?ийнинг ?аёт йyли ва сер?ирра ижоди ?а?ида хикоя ?илади. Асарда ?y?он адабий мухити ва жуда кyплаб yша давр шоирлари Нисбат, Мухайир, Мухйи, Му?имий, Фур?ат, Хамза Хакимзодаларнинг ?ам ижоди ?а?ида ноёб маълумотлар келтирилган. Ўша даврнинг ижтимоий – и?тисодий ?аёти, ?ал?нинг аянчли ?исмати жуда ишонарли ?илиб ёритилган. Асарнинг ёш авлод учун тарбиявий а?амияти катта. Ушбу асарни нашр ?илдириш ма?садга мувофи?дир. М. Ю. Салямов Тарих фанлари доктори, профессор, Ўзбекистонда хизмат кyрсатган таълим ходими.

ТА?РИЗ

Мавлоно Зав?ий асари нихоятда ?имматли тарихий во?еаларни yзига акс эттириш билан биргаликда ?ал?имизнинг оташин шоири Убайдулла Зав?ийнинг ?аёт йyли ва сер?ирра ижоди ?а?ида хикоя ?илади. Асарда ?y?он адабий мухити ва жуда кyплаб yша давр шоирлари Нисбат, Мухайир, Мухйи, Му?имий, Фур?ат, Хамза Хакимзодаларнинг ?ам ижоди ?а?ида ноёб маълумотлар келтирилган. Ўша даврнинг ижтимоий – и?тисодий ?аёти, ?ал?нинг аянчли ?исмати жуда ишонарли ?илиб ёритилган. Асарнинг ёш авлод учун тарбиявий а?амияти катта. Ушбу асарни нашр ?илдириш ма?садга мувофи?дир.

М. Ю. Салямов

Тарих фанлари доктори, профессор,

Ўзбекистонда хизмат кyрсатган таълим ходими.

Адиб Х. Абдуллаев сер?ирра ижодкор, манти??а тyла асарлар муаллифи. Асардаги теран фикрлар, илмий ва фалсафий ?оялар адибнинг фикрлаш доираси на?адар кенглигидан далолат. Мавлоно Зав?ий асари хужжатли манбаларга асосланиб яратилган ва бадиийлаштирилган. Унда yша даврнинг тарихий жараёнлари, ?ал?нинг аянчли кунлари жуда асосли ?илиб яратилган. Асар кенг омма, хамда адабиёт ва тарихчи мутахасислар учун жуда ?имматлидир. Бизлардан узо?лашаётган Зав?ий ?а?ида ёзилган бу асар yз ва?тида яратилганлиги жуда ?увонарлидир.

М. ?а??оров

Фалсафа фанлари доктори, профессор.

Убайдулла ЗАВ?ИЙ

Ривоятларда айтишларича, Мажнун Лайлининг ?уснига тикилганича бир ?анча фурсат ма?лиё бyлиб туриб ?олган. Унинг бошига бир лайлак уя ?уриб битиргунича ?ам yзига келолмай тураверган. Бу мубола?а бyлса ?ам севгига мубтало бyлган кимсанинг а?волини тy?ри таърифлай олган. Биз одамларда бе?исоб хусусиятлар ?атори севги ва му?аббат куртаги ?ам мавжуддир. Севги кишини эзгу ишларга мубтало ?илиши билан биргаликда узлуксиз зав? шуъласи билан ёритиб туради.

Мени мафтун этмиш тав?и бор киши,

Гарданида иш?нинг шав?и бор киши.

Сен ?айдан биласан иш? лаззатини,

Бул бодани ичгай зав?и бор киши.

?офиз Шерозий бу мисраларни шоирлар ва оши?лар учун ёзган бyлса ажаб эрмас. Убайдуллада шеъриятга бyлган зав? ва шав? жуда эрта бошланган эди. Шу сабабдан шоирнинг я?ин дyстлари унга Зав?ий деган тахаллус бердилар. Чиндан ?ам Убайдулла yз тахаллусига монанд зав?ли киши эди. У умр бyйи ана шу ?обилият ва ма?орат таъсирида тинмай ?алам тебратди, лирик ?азаллар, ?ажвий шеърлар ва му?аммаслар яратди. Ўз касбини жонидан севган ва ?урмат ?илган шоирнинг ушбу мисралари ана шундан гуво?лик бериб турибди.

А?ли дил бyлма, замоннинг бойи бyл, баззози бyл!

А?чадан лангар чyп ушлаб растанинг дорбози бyл!

Шеър эшитмайди биров, даврон ?уло?и анча кар,

Бир ?овуч олтин, кумушнинг хуш жаранг овози бyл!

Тегмагай ?аргиз нишонга отган y? юз ?ажв ила,

Хо? замоннинг шоири бyл, хо?и тийрандози бyл!

Истамас бyлса замоно Зав?ий ёзган шеърини,

Ким эшитсин арзининг хо? рози, хо? норози бyл!

?ар бир шоир ва?ти келиб yз миллатининг ?урурига айланиб ?олади. Хy?анди латиф ша?рини ижодкорлар ва шоирларнинг зиёратго?и деб бежиз айтишмаган. Бу се?рли маконда бир аср давомида уч юзга я?ин шоирлар етишиб чи??ан, бу анъана ?ануз давом этмо?да. Ша?римизнинг ана шундай мyътабар шоирларидан бири шуб?асиз Убайдулла Зав?ийдир.

МУАЛЛИФ.

ЗАВ?ИЙ

Юртнинг, миллатнинг ?увончи ва ?ай?уси билан шахсий ?увонч-?ай?умиз yртасида ?андай улкан фар? борлигини ?али унчалик англаганимиз ?ам, yрганганимиз ?ам йy?.

Кyп суронли йиллар эди. Жа?олат эскирганини, яро?сиз бyлиб ?олганини билмайди, тан ?ам олмайди, аксинча жон-жа?ди билан yзини ?имоя ?илади. Я?ин-я?инда дунёни ларзага солган Мовароунна?р учта хонликка бyлиниб олиб заифлашгандан заифлашиб борар эди. Эскириб ?олган хонлик дастго?ига миниб олган жо?ил хонлар миллат ?а?ида ?ай?уришни унутиб бир-бирлари билан ?ирпичо?ликдан бyшамас эдилар. Бу ?ам етмаганидек, шахсий халоватлари, ?ирсий хо?ишларини ?ондириш учун ишратбозлик, баччавозлик ?илишар, зиёфатлар уюштиришар, шикорларга чи?ишар, харамларига юзлаб канизакларни тyплаб, кеча-ю кундуз хотинвозлик ?илишиб, мол-дунё тyплаш билан оввора эдилар. Фидоий кишиларнинг салмо?и, адолатнинг шуъласи оддий фу?аронинг уйини ёритиши билан yлчанишини бу жо?ил ?укмронлар билишмас, . Табиати гyзал, тупро?и унумдор, фойдали ?азилмаларга бой бу yлкага кyз олайтирганлар кyп эди. Айни?са Англия ва Россия жон-жа?ди билан бу юртни забт ?илиш учун тинмай тайёрланари. Уч юз йилдан буён тинмай бос?инчилик урушлари билан маш?ул бyлган Россия давлати инглизлардан жадалро? ?аракат ?илиб 1853 йилдаё? Ўрта Осиё yлкаларини забт ?илиш учун ?арбий юришни бошлаб юбордилар. Ўша йилнинг yзидаё? Амир Умархон даврида ?урилган О? мачит ?аъласини забт ?илдилар. ?илич ва ?ал?он, пилта милти? билан ?уролланган, ?арбий ма?орати йy? Турон заминининг алп ?омат, соддадил йигитлари, замонавий ?урол билан ?уролланган сон-сано?сиз русларга бардош беролмай тутдек тyкилишар, ?он ари? бyлиб о?арди, ?анча-?анча гуно?сиз йигитлар бекорга ша?ид бyлдилар. Бу фожеадан хабар топган, yзларини «Искандари замон» деб аташадиган ?y?он хонлигининг юртбошилари кyргиликка ?атто эътибор ?ам беришмади. Бухоро амирлиги ?увонган бyлса, Хива хонлиги билмагандек муносабат билдирди холос. ?ора вабодек ёпирилиб келаётган балонинг олдини олишга ?еч ким бирорта чора изламади ?ам. ?ар доим иймон-эъти?одини йy?отмайдиган, ?удратли ва андишали хал? ?еч нарсадан бехабар, yз маромини йy?отмай ме?нат ?илар, яшашда давом этарди, чунки яшашнинг ягона усули шу. Хонлар ва амирлардан мурувват кутиш бефойда, улар зулм ?илиш ва хиёнатдан бош?а иш ?илмайдилар. Тинимсиз yзгаришдаги оламнинг бир ?исми бyлган Ўрта Осиё хонликлари, эскириб ?олганларига ?арамай, янгиланишга киришмас эди. Яхшиям табиат ?аммага бир хил дид, хо?иш, ниго? бермаган, акс ?олда барча бирдек лаззатланиб бир хил нафратланган ёки лаззатланиш ва ?азабланишни умуман билмаган бyлар эди.

***

Дунёни муштумзyрлар бош?аради дейишади, чиндан шундай бyлса, бунга ?yр?о? донишмандлар айбдор.

Олам эскириб бориб янгиланиш тараддудига тушади, янгиланиш йyлининг ?ай бири ихчам, ё?имли ва фойдали эканлиги мав?ум бyлади. Ана шу йyлни ?идириб топиш асосий муаммодир, лекин одамлар муаммоларни бир чеккага йи?иштириб ?yйиб, бир-бирлари билан узо? ё?алашадилар, кyп азобу у?убатга гирифтор бyладилар. Талашаверадилар, яна талашаверадилар. ?афлат уй?усидан уй?онолмай, энг му?им муаммони ани?лай олмайдилар. Энг исти?болли йyлни кyра билмайдилар. Кyрган-билган, фа?млаган доно фидоийларга жа?олат асло ?уло? осмайди, аксинча уларни ?улатади, ма?в ?илади. Хиёнат, худбинлик, очкyзлик ?айсар кучга айланади. Фидоийлик, эзгулик, а?иллик эса хyрланади, азоб чекади.

Ўз юртини чинакам севиш учун унинг ?анимларини шунчалик ёмон кyриш лозим. Лекин юртнинг кyкрак кериб кариллаган мулкдорлари бойлик орттириш йyлида ?ар ?андай ?аним билан иттифо? тузишга тайёр эдилар.

***

Тара??иётнинг одимлари бизнинг адолатимизга эмас, yз адолатига эга, у го?о шаф?атсизлик билан кyпгина мyъжизаларни ?ам йy? ?илиб юборади, яна алла?анчасини хотирамиз заифлиги учун унутиб юборади.

Хонликнинг маркази бyлган ?y?он ша?ри yзининг кyпгина афзалликларига эга эди. Умархон даврида экилган маънавият уру?и ул?айиб унумли ?осил бера бошлаган, ?анча-?анча олим, шоир, санъаткорлар етишиб чи??ан. Ижод ва санъат yз эгаларини топа олган. Ана шу сабабларга кyра а?ли ?y?он санъатсевар, серзав?, хушча?ча?, шоиртабиат кишилар бyлиб фаолиятли ?аёт кечиришар эди. Ша?ар yша даврларда yн икки маъмурий бирликка – аминликка бyлинган бyлиб, ?ар бир аминликда yртача 7-8 тадан ма?алла мавжуд бyлган. Кyчалар туташган жойларнинг марказини – гузар деб аташар, ?ар бир гузарда масжид, мактаб, бозорча, нонвойхона, ?ассобхона, чойхона ва ба??оллик дyконлари, йирик гузарларда ме?монхона, китобхона, ?аммом, карвонсарой бyлар эди. Гузарлар yзига хослиги билан «Исфара гузари», «?аймо?ли гузар», «Нонвойлик гузар» деб номланар, ?ар бир ма?алла ва гузар бир-биридан нимаси биландир фар? ?иларди.Ша?арда ?унармандчилик, жумладан косибчилик, тикувчилик, заргарлик кабилар жуда ривожланган. Бозорлар гавжум, савдо-соти? гавжум, теварак-атрофдан келди-кетди ва савдогарлар о?ими тyхтамас, ози?-ов?ат ма?сулотлари бозорларда сотилса, ?унармандчилик ма?сулотлари расталарда сотилар, товарларнинг турига ?араб пойафзал, кийим-бош, газлама расталарига бyлинар эди. Ша?ар а?олиси асосан ?унармандчилик, устачилик, савдо-соти? билан шу?улланса теварак-атрофдагилар де??ончилик билан шу?улланади. Шу сабабларга кyра кyпгина ма?аллалар а?олининг маш?улотига ?араб – «Мисгарлик», «Дегрезлик», «Калвак», «Парпашабоф», «Галаба??оллик» деб аталар. Тарихий ёзувларга кyра ?y?онга кyпгина узо? yлкалардан ?ар хил гуру?лар кyчиб келиб, yрнашиб ?олишган. Шу сабабга кyра баъзи ма?аллалар атамаси yша во?еа ва уру?лар номи билан юритилади. Масалан: «Урганжибо?», «Аф?онбо?», «Хyжанд» ва ?оказо. Ша?ри ?y?он атамасига келсак бу ?а?даги фикрлар турлича «Хува?анд», «Хавоканд», «Хyк канд», «Хy?анд», яъни – шамол ша?ри, yйдим-чу?урлик, латиф ша?ар, то?ли жой ва бош?алар. Манбалардаги латиф сyзига кyпро? ур?у берилишига кyра – и?лими мyътадил, ?авоси тоза, суви чучук ва а?олиси одобли, хушмуомала, нозиктаъб, шеърият ва мутоибага дидли, ?озиржавоб ва ме?мондyст.

***

Бу заминда келажак авлодларимизга юз йил ёки минг йил эмас, бир неча миллион йиллар, э?тимол миллиард йиллар яшамо? насиб ?илар, ?ар бир мавжуд авлод шу ?а?да yйлаб ?ай?уриб яшамо?и лозим.

Табиий жараёнлар ?ар доим кайфиятингга ажиб бир таъсир yтказувчи мyъжиза. У го? ?увонтириб, го? шодлантириб, маъюслантириб ?атто кyзингдан ёш о?изишга ?одир. Шамол муси?а чалса, ём?ир ра?сга тушади, офтоб кулса шабада табассум ?илади. ?ор ё?иши айни?са, улу?вор, юрагинг юмшаб, кайфиятинг илкис yзгаради, ча?мо? а?лни уй?отади, ?аракат уни ?аракатга келтиради, момо?алдиро? ?yр?ув солади, шамол аллалайди, ём?ир шодлантиради, ?ор зав? беради, осмонга тикилиб бор товушинг билан ба?иргинг келади. «Эй одамлар ?аранглар, осмондан ?увончлар ё?илмо?да, табиат бутун оламни оппо? ?илиб безамо?да». Бу се?рли жараёндан нафа?ат одамлар ?атто паррандалар, бутун ма?лу?от ?увончга тyлади, азал-азалдан табиат шyхликлари, фикрларингни бойитиб, ме?р ?yз?аб ижодга ундайди, киши ру?ига самодан узлуксиз се?рли садо келиб пичирлаб туради, уни ихлос билан тинглай олсангиз тилга киради. Табиат ?аъридан о?иб келадиган товушлар, тинимсиз товланадиган ранглар барча мавжуд гyзалликларнинг манбаидир, унинг масла?атига ?уло? солган, ундан андоза ола билган одам, гyзал одамдир.

Умр омонат, yлим ?а? деган гапларни кyп эшитамиз, лекин умрнинг омонатлигини ?ар доим ёдда са?лаб яхши ном, яхши хотира ?олдириш учун бутун ?аётини эзгу ишларга сарфлаб, одамийлик мулкига yз ?иссасини ?yшиб кетган кишилар унчалик кyп эмас, афсуски шундай. Деярли ?ар ?андай одам ?аётини шарафли яшаб гyзал бир хотира ?олдириб кетиш имкониятига эга, фа?ат бу ишга холис ва покиза ният билан ёндошмо? лозим. Бу йyлда жуда кyп чал?итувчи истаклар борки, улар билан курашмо? даркор.?ар ?андай инсон ?айсидир макон ва замонда яшаб ул?аяди, ниманидир яратиб yтишида муайян кишиларнинг за?матли ме?нати ётади. Биз yтмиш ва замондошларимиздан яратган ва амалга оширган эзгу ишларимиз учун ?арздормиз. Буюк одамлар yз зиммасидаги ?арзни узиб, келажакни ?арздор ?илиб кетадилар.

***

?ижрий 1270 (1853 милодий) йили Россия жангчилари ?y?он хонлигига ?арашли О? мачит ?аъласини забт этадилар. Ўша даврда хонликни 14 яшарлигида тахтга yтирган Худоёрхон бош?арар эди. Шералихонни yлдириб тахтни эгаллаган Муродхон атиги 7 кун хон бyла олди холос. Бу хабарни Ўш ша?рида исённи бостириш учун келган Мусулмон?ул эшитган замони ?y?онга юриш ?илиб Муродхонни асир ?илади ва yша куннинг yзида ?атл ?илдиради. Тахтга Шералихоннинг y?ли Худоёрхонни yтиргизиб уни yзига куёв ?илиб олади, амалда хонликни yзи бош?аради. Мана 8 йилдан буён хонлик тахтига yтирган Худоёрхон ?укмрон сифатида мамлакатни бош?ариб келмо?да. Бухоро амирлигидан ажралиб чи??ан муста?ил ?y?он хонлиги айни чо?да энг катта майдон ва энг кyп а?олига эга. Хива хонлиги билан Бухоро, Бухоро хонлиги билан ?y?он yртасидаги зиддият ва тинимсиз давом этган урушлар хал?нинг тинкасини ?уритар, тара??иёт ривожланишига йyл ?yймас, кетмон ва омоч билан ер ?айдаб иш юритадиган де??он, ?yл кучи билан ме?нат ?иладиган ?унарманд зyр?а-зyр?а тирикчилик ?илар, бу ?ам етмагандек, беклар ва амалдорларнинг зулми янада аянчли а?волга солиб ?yйган эди.

***

Махсидyз косиб Му?аммад Соли?нинг шодликдан кyзлари ча?наб кетди. Бугун унинг оиласида учинчи y?ил фарзанд дунёга келди, ча?ало?нинг исмини Убайдулло ?yйишди. Ча?ало? тетик, аёлининг саломатлиги ?ам яхши. Энди режалаштирган ишларини амалга оширса бyлаверади. У жадаллаб бозор томон юра бошлади. Ма?алланинг болаларига «чочала» ?илиб бериш учун ширинликлар сотиб олиши, ма?алланинг момоси ва аёллари учун дастурхон ёзиши лозим. Барчасига суюнчи бериши керак. Улфатларини тyплаб албатта зиёфат уюштиришади. «Ў?илларимни y?итиб саводхон ?иламан» деди у кyнглидан yтказиб, yзи муста?кам илм ололмади, отасининг ?yли юп?алиги, турмуш э?тиёжлари, яна алла?анча сабабларга кyра кyпгина ма?садларига эришолмади. Ана шундай фикрлар о?ушида керакли нарсаларни харид ?илиб уйига ?айтди. ?увончли хабар тез тар?алади, дейишгани тy?ри шекилли, йyл-йyлакай учраган таниш-билишлар тилаклар билдира бошлашди.

– Соли? ака, янги фарзанд муборак бyлсин.

– ?уллу?, ра?мат.

– Умри билан, риз?и билан бергани чин бyлсин.

– Ило?о илованда айтганингиз бyлсин.
1 2 3 4 5 ... 10 >>
На страницу:
1 из 10

Другие электронные книги автора Хамидулла Абдуллаев